Ўзбекистон жаҳон паспортлари рейтингида икки поғонага юқорилади

Канаданинг “Arton Capital” консалтинг компанияси томонидан тузилган “Pasport Index” халқаро паспорт мустаҳкамлиги рейтингида юқорилади.

Қайд қилинишича, Ўзбекистон 96 давлат орасида 68-ўринни эгаллади.

Рейтингни тузишда компания паспортларни уларнинг эгалари қанча давлатга визасиз ёки соддалаштирилган тартибда виза олиш орқали нечта мамлакатга бора олишига қараб баҳолаган.

Ўзбекистон фуқаролари 29 та давлатга визасиз боришлари, 46та давлатга борганда виза расмийлаштириш керак бўлади, учта давлат учун эса мамлакатга кутилаётган келиш вақти талаб қилинади. 120та давлатга ташриф буюриш учун умумий белгиланган тартибда кириш визаси талаб қилинади.

Ўзбекистон