Самарқандда «Lacetti» ариққа ағдарилди
Самарқанд вилояти Пастдарғом туманида 17 февраль куни ҳайдовчиси бошқарувни йўқотган «Lacetti» ариққа ағдарилди.
Маълум бўлишича, воқеа соат 15:30 атрофида туман ҳудудидан ўтган 4Р-46 автомобиль йўлининг 16-километрида содир бўлган. Аниқланишича, 1994 йилда туғилган Х.Р. «Lacetti» автомашинасида бошқарувни йўқотган ва йўлнинг ўнг томонидаги ариққа тушиб кетган.
Воқеа юз берганда машинада ҳайдовчининг ўзи бўлган, у енгил жароҳат олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳодиса юзасидан Пастдарғом тумани йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.