Наманганда антирадар ҳам аниқлай олмайдиган радарлардан фойдаланиш бошланади

Наманган вилоятида антирадар жиҳозлари аниқлай олмайдиган янги радарлар тизимидан фойдаланиш бошланади.

Унга кўра, вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов Туркиянинг «Üç Nokta» масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонаси инвесторларини қабул қилган. Дунёнинг кўплаб мамлакатларида ўзининг кўп тармоқли фаолиятини муваффақиятли амалга ошириб келаётган компания вилоят марказида 10 миллион долларлик инвестицион лойиҳасини амалга оширмоқда.

Таъкидланишича, вилоятда йўл ҳаракати қоидаларини бузганликни фото-видео қайд этиш автоматлаштирилган тизимини амалга ошириш учун амалий қадамлар ташланган. Бунинг афзалликлари йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, қонуний талаблар бажарилиши ва инсон омилини чеклаш коррупциянинг олдини олишга хизмат қилади.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимида ўрнатиш ва фойдаланиш учун ишлаб чиқарилган ақлли радар системаларининг янги авлоди намойиш қилинган. Лазер тизими билан ишловчи ушбу системага қарши ҳар хил антирадар ускуналари иш бермаслиги, тизимда эса фақатгина жазолаш эмас, балки йўллар ва чорраҳалардаги ҳаракатни тартибга солиши билан аҳамиятли ҳисобланади.

Янгиликлар