Paynet Uzcard тармоғидаги банкоматларга интеграциялашувни бошлади

Paynet тизими Uzcard тармоғидаги банкоматларга уланмоқда, бу эса фойдаланувчиларга тўловларни қулай ва тез амалга ошириш учун янги имкониятлар яратади.

Paynet хизматлари аллақачон Асакaбанк, Микрокредитбанк ва Ипотекабанк каби банкларнинг банкоматлари орқали ишлаяпти. Яқин кунларда Халқ банки ва ЎзСҚБ ҳам ушбу тармоққа қўшилади. Бу шуни англатадики, тўлов учун алоҳида терминаллар ёки тўлов шохобчаларини қидириш шарт эмас — карта банкоматга киритилади, ПИН-код терилади, «Бошқа тўловлар» бўлимига ўтиб, керакли хизмат танланади.

Ҳозирда Ўзбекистон бўйлаб Paynet’ни қўллаб-қувватловчи 500 та банкомат мавжуд. Компания ўз хизматларини янада кўпроқ терминалларда тақдим этиш учун бошқа банклар билан музокаралар олиб бормоқда.

Бу мижозлар учун катта қулайлик ва вақтни тежаш имкониятидир. Paynet нафақат ўзининг техник имкониятларини кенгайтирмоқда, балки мамлакатнинг исталган нуқтасида хизматлар учун тўловни амалга оширишнинг қулай ва содда усулини таклиф этиб, етакчи сервис сифатида қолишга интилаётганини ҳам тасдиқламоқда, — деди Paynet компанияси бош директори Анвар Исамухамедов.

Реклама ҳуқуқи асосида

Ўзбекистон