Метапневмовирус инфекцияси Ўзбекистонда ҳам аниқланди

Ижтимоий тармоқларда метапневмовирус инфекцияси ва ушбу инфекциянинг COVID-19 дан ҳам хавфли эканлиги ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Санепидқўмита ушбу касаллик тўғрисида маълумот берди.

Унда айтилишича, метапневмовирус биринчи марта 2001 йилда аниқланган бўлиб, асосан ҳаво-томчи йўли билан, камдан-кам ҳолатларда эса ифлосланган юзалар билан алоқа қилиш орқали юқади. Вирусни асосан куз-қиш мавсумида фаол айланиши кузатилади.

Метапневмовирус инфекцияси, одатда бурун оқиши, йўтал ва иситма каби белгилари билан ўткир респираторли инфекциялар шаклида намоён бўлади, баъзи ҳолларда бронхиолит ва пневмонияни келтириб чиқаради. Метапневмовирус билан касалланган одамларнинг аксарияти асоратларсиз тузалиб кетади.

Ўзбекистон