Туристик мақсадда чет элган кетган ўзбекистонликлар сони маълум бўлди

Статистика агентлиги томонидан турист сифатида чет элга кетган Ўзбекистон фуқаролари сони маълум қилинди.

Унга кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида қарийб 5,7 млн киши туристик мақсадда хорижга кетган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан солиштирганда 31,5% (1,35 млн киши) га ошган. 

Мамлакатлар бўйича қуйидагича тақсимланади:

Қирғиз Республикаси – 2,7 млн нафар; 

Тожикистон – 1,1 млн нафар; 

Қозоғистон – 888,6 минг нафар;

Россия – 275,1 минг нафар;

Туркия – 214,2 минг нафар;

Саудия Арабистони – 166,4 минг нафар;

БАА – 114,7 минг нафар;

Миср – 41,3 минг нафар;

Қувайт – 34,3 минг нафар;

Корея Республикаси – 22 минг нафар;

Бошқа давлатлар – 160,8 минг нафар.

Жамият