Етказиб бериш оилавий анъаналарнинг бир қисмига айланмоқда: ўзбекистонликларнинг ҳикоялари

Ҳаёт жабҳалари шиддатлашиб, кичик уй юмушларга оз вақт қолиб борараётган даврда  етказиб бериш нафақат қулай хизмат, балки оилавий анъаналаримизнинг бир қисмига айланиб бормоқда.

Uzum Tezkor ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётини қандай енгиллаштираётганини аниқлаш учун бир неча фойдаланувчилар билан суҳбатлашди.

Ольга, 52 ёш

Ольганинг ҳаракатланиш имконияти чекланганлиги сабабли у кўп вақтини уйда ўтказади. Ушбу вазиятда етказиб бериш хизмати унинг учун қадрли ёрдамчига айланди. Ольга тез-тез тайёр таомлар ва мушуги учун овқат буюртма қилиб туради. «Буюртмаларда тежаш учун акцияларни кузатиб бораман», дея таъкидлайди у:

Баъзида оёқларим оғриши туфайли овқат тайёрлаш қийин бўлади, шунда невараларим учун фастфуд буюртма қиламан. Ой охирида маблағимиз кам қолса, буюртмаларни Uzum Nasiya орқали тўлайман. Қизимнинг туғилган кунига суши ва ролл буюртма қиламиз — бу бизнинг кичкина оилавий анъанамиз. Невараларим эса байрамларда доим пицца сўрашади. Туғилган кунни ҳатто паркда нишонласак ҳам, Uzum Tezkor орқали пиццани тўғридан-тўғри жойига буюртма қилиш мумкин.

Нодир, 33 ёш

Нодир аёли ва беш ёшли ўғли билан яшайди. Улар кўпинча уйда овқат тайёрлашга ҳаракат қилашади, аммо иш графиги билан ҳар доим ҳам имкон бўлмайди. Бундай пайтларда, ўғлининг илтимосига кўра, улар пицца буюртма қилишади. Нодир ҳамкасблари билан ҳам тез-тез овқат буюртма қилиб туради. «1+1» ёки «2+1» акциялари пайтида “кимдир бепул овқатланади”, дея ҳазиллашади Нодир: 

Етказиб бериш хизмати кўп вақтни тежайди. Уйга кетаётиб, йўл-йўлакай овқат буюртма қилиш мумкин. Етиб борганингизда, таом ҳам келиб қолган бўлади. Ишда ҳам етказиб бериш вақтни тежашга ёрдам беради, масалан, ҳафта охирида топшириқлар ҳажми ошади, шунинг учун биз ҳамкасбларим билан тушликни олдиндан ҳаммага буюртма қилиб қўямиз.

Зилола, 25 ёш

Зилола скоттиш-фолд зотли қора мушуги билан яшайди. Мушуги учун махсус озуқани ойига икки маротаба Uzum Tezkor орқали буюртма қилади. Бундан ташқари, агар маҳсулотларни дўкондан харид қилишни унутиб қўйса ҳам уларни тез етказиб бериш орқали буюртма қилиб туради: 

Сизда ҳам шунақа бўлиб турадими: дўконга қайсидир маҳсулотни сотиб олиш учун кирасиз, аммо умуман бошқа маҳсулотларни олиб чиқасиз. Иловада эса фақат керакли товарларни буюртма қилиш мумкин.

Кутилмаган вазиятда етказиб бериш хизмати унга ёрдам берган:

Тўсатдан меҳмонлар келиб қолишди. Картошка билан гўшт тайёрлашга қарор қилдик. Гўшт етмаётганини пайқагач, уни тез буюртма қилдим. Картошкани қовуриб турганимда, буюртма келиб қолди.

Зилоланинг оиласида кичкина анъана бор:

Ҳар икки ҳафтада турмушга чиққан опаларим меҳмонга келишади ва биз роллар буюртма қиламиз. Барча бу кунни интиқлик билан кутади – чунки биргаликда севимли таомимиздан баҳраманд бўламиз. Менда ҳам кичкина одат бор — ишдан чарчаб келсам, ўзимни музқаймоқ буюртма қилиб, хурсанд қиламан.

Сарвар, 36 ёш

Сарвар яқинда қиз фарзандли бўлган, уни уйда саккиз ойли қизи ва олти ёшли ўғли кутиб туришади. Сарвар билан унинг онаси ҳам яшайди. Аёли қизалоғи билан бўлиб, овқат тайёрлашга улгурмаса улар тайёр овқат буюртма қилишади: 

Ҳафта охирида Осиё ошхонаси ёки фастфуд буюртма қилиб, бутун оила билан фильм томоша қиламиз. Менга турли ошхоналардан буюртма қилиш мумкинлиги ёқади: аёлим Хитой ошхонасини яхши кўради, мен шашликни афзал кўраман, ўғлим эса фастфуд тарафдори. Турли ресторанлардан буюртма қилиш орқали ҳамма ўзи хуш кўрган таоми билан овқатланади. Ресторан танлаш ҳам шарт эмас.

Сарвар кутилмаган вазиятда етказиб бериш хизмати ёрдамига келганини эслади:

Дўстларим ва уларнинг оиласи билан йиғилиб, шашлик пиширишга қарор қилдик. Болалар эса шашликдан бош тортишди. Тезкорлик билан фастфуд буюртма қилдик ва муаммо ҳал бўлди. Энди бундай учрашувлар учун болаларга фастфуд буюртма қилиш кераклигини олдиндан ҳисобга оламиз.

Реклама хуқуқлари асосида

Янгиликлар