2025 йилнинг биринчи ярмида ўзини ўзи банд қилган шахслар сони маълум қилинди
Ўзбекистонда 2025 йилнинг январь–июнь ойларида «Ўзини ўзи банд қилиш» хизмати орқали 872 минг фуқаро ўз фаолиятини расмийлаштирди. Бу ҳақда my.gov.uz хабар берди.
Маълумотларга кўра, энг кўп бандлик расмийлаштирилган касблар қаторида чорва парвариши (159 минг киши), тикувчилик (94 минг киши), қишлоқ хўжалиги ишлари (76 минг киши), автомобилда йўловчи ташиш (57 минг киши) ҳамда томорқада ишлаш (40 минг киши) соҳалари етакчилик қилмоқда.
Ҳудудлар бўйича эса Тошкент вилояти 125 минг ариза билан етакчилик қилган. Шунингдек, Қашқадарё (110 минг), Самарқанд (85 минг), Наманган (82 минг) ва Андижон (77 минг) вилоятларида ҳам фуқаролар ўз касбини қонунийлаштиришга фаол қизиқиш билдирган.
Рўйхатдан ўтганларнинг 78% и аризасини my.gov.uz портали орқали, қолган 22% и эса мобил илова орқали топширган.