Ўзини ўзи банд қилганларнинг фаолият турлари қисқартирилди
Президент 2026-йилдан бошлаб ўзини ўзи банд қилган фуқаролар шуғулланиши мумкин бўлган янги фаолият турлари рўйхатини тасдиқлади.
Янги рўйхатда 72 та банд бор, бу аввалгисидан 33 тага кам.
Рўйхатдан чиқарилган фаолиятлар:
• чакана савдо;
• сартарошлик ва косметология хизматлари;
• фото ва видео суратга олиш;
• қандолатчилик маҳсулотлари;
• салатлар ва ичимликлар тайёрлаш;
• гидлик хизматлари;
• таржимонлик ва копирайтинг;
• риелторлик хизматлари;
• автотранспортни таъмирлаш;
• ёғоч ўймакорлиги;
• репетиторлик ва тўгараклар ташкил этиш.
Янги қўшилган йўналишлар:
• Маркетплейсларда товар ва хизматларни сотиш;
• Номоддий маданий мерос обектларини сақлаш.