Paynet Humo тўлов тизимини сотиб олди
Paynet компанияси Humo тўлов тизимини 65 миллион АҚШ долларга сотиб олди. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, “Миллий банклараро процессинг маркази” яъни Humo’нинг 100 фоиз давлат акцияларини сотиш бўйича очиқ савдолар ўтказилди. Унда олтита номзод қатнашишга таклиф қилинган. Улардан 3 нафари белгиланган муддатларда мажбуриятга эга бўлган таклифларни билдирган.
65 миллион АҚШ доллари миқдорида энг юқори харид баҳосини таклиф қилган Paynet АЖ кимошди савдосининг ғолиби деб топилди. “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ устав капиталидаги 100 фоиз давлат акциялар пакетини хусусийлаштириш бўйича келишувга эришилди.