Тошкентда 400 млн сўмдан ортиқ миқдордаги пиротехника воситалари аниқланди
Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида пиротехника воситаларининг ноқонуний айланишига чек қўйилди, дея пойтахт божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд қилинишча, ҳайдовчиси кузатув остида бўлган Cобалт русумли автомашинани тўхтатиб, кўздан кечирилган.
Оқибатда божхоначилар автомобиль тиркамасидан 562 минг донадан ортиқ етти турдаги пиротехника воситаларини аниқлаган.
Фош қилинган пиротехника ва петардалар 400 миллион сўмдан ортиқ баҳоланди. Воқеа юзасидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилмоқда.