2024 йилда 7 миллион донадан ортиқ пиротехника воситалари мусодара қилинди

2024 йилда Ўзбекистон божхона органлари томонидан 7 миллион донадан ортиқ пиротехника воситалари мусодара қилинди, деб хабар бермоқда Божхона қўмитаси матбуот хизмати.

Пиротехника маҳсулотларини ноқонуний сақлаш бўйича жами 206 та ҳолат аниқланган.

Аниқланган фактлар бўйича 15 та жиноят, 109 та маъмурий иш қўзғатилган. Мутахассислар томонидан олиб қўйилган 4,1 миллион дона пиротехника воситалари йўқ қилинди.

Ўзбекистон