Ўзбекистонда бир йил ичида пиёдаларга зарар етказган 26 мингдан ортиқ ҳайдовчи жазоланди
2024 йил якунларига кўра, Ўзбекистонда пиёдаларга зарар етказган 26 мингдан ортиқ ҳайдовчи жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати маълум қилди.
Таъкидланишича, ўтган йили транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўл ҳаракати қоидаларининг бузилиши натижасида жабрланувчиларга енгил тан жароҳати ёки сезиларли миқдорда моддий зарар етказилиши билан боғлиқ 40 119 нафар шахсга нисбатан 39 270 та маъмурий ҳуқуқбузарлик иши кўриб чиқилган.
Шулардан 26 063 нафар шахсга нисбатан жарима ва транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш кўринишидаги маъмурий жазо чоралари қўлланилган.