Покистон Афғонистонга ҳаво ҳужуми уюштирди

Покистон Афғонистоннинг Пактика вилояти Бармал туманига ҳаво ҳужуми уюштирди. Бу ҳақда Hasht-e Subh Daily хабар берди.

Манбаларга кўра, Бармал туманидаги камида 7 қишлоқ ҳаво ҳужумига учраган. Ламан қишлоғида бир оиланинг беш аъзоси, жумладан аёллар ва болалар ҳалок бўлган. Вайроналардан 15 кишининг жасади  топилган.

Қурбонлар сони ортиши мумкин ва одамлар вайроналар остидан жасадларни олиб чиқмоқда.

Маҳаллий аҳоли портлаш Покистон самолётлари томонидан амалга оширилганини айтган . Авиатехникалар Хост, Пактия ва Пактика осмонида патруллик қилмоқда.

Жаҳон