Polaris маиший техникаси энди Uzum Market’да

Uzum Market миллий маркетплейси мамлакат бўйлаб сифатли маҳсулотларни тез етказиб бериш учун ассортиментини кенгайтиришда давом этмоқда.

Энди платформада халқаро Polaris брендининг маиший техникасини буюртма қилиш мумкин, масалан, ошхона ва уй учун жиҳозлари, гўзаллик ва шахсий парвариш учун аксессуарлар, иқлим техникаси ва бошқа кўплаб маҳсулотлар.

Барча маҳсулотлар товар турига қараб 1 йилдан 5 йилгача бўлган расмий кафолат билан сотилади. Бундан ташқари, Polaris техникасини Uzum Nasiya’дан 3, 6, 12 ва 24 ойгача бўлиб тўлаш эвазига харид қилиш мумкин.

Биз фойдаланувчиларга етакчи брендларнинг оригинал техникасини мамлакатнинг барча аҳолиси учун қулай бўлган нархларда таклиф этишга интиламиз. Uzum Market’да Polaris маҳсулотларининг қўшилиши билан харидорлар нафақат ишончли техникани танлашлари, балки уни бўлиб тўлаш эвазига харид қилишлари мумкин, — дея қўшимча қилди Uzum Market маиший техника, электроника ва DIY бўлими директори Владислав Сахаров.

Polaris – халқаро маиший техника бренди. Компаниянинг маҳсулотлари юқори сифат стандартларига жавоб беради. Ишлаб чиқаришнинг барча босқичларидаги қатъий назорат техниканинг ишончлилигини ва узоқ муддатга хизмат қилишини кафолатлайди. Бутун дунё бўйлаб миллионлаб харидорлар Polaris брендига ишонишади. 

Реклама хуқуқлари асосида

Янгиликлар