Польша Ўзбекистон билан миграция соҳасида битим тузишни таклиф қилмоқда
Польша Ўзбекистон билан меҳнат миграцияси бўйича ҳамкорликни кенгайтиришни таклиф қилмоқда. Бу ҳақда Миграция агентлиги хабар берди.
Агентлик маълумотига кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазири, Миграция агентлиги раҳбари Беҳзод Мусаев ҳамда Польша Сенати Вице-спикери Михаил Каминский ўртасида бўлиб ўтган учрашувда ушбу масала ҳақда сўз борган.
Шунингдек, мулоқот чоғида Ўзбекистон фуқароларини тартибли равишда Польшадаги юқори маошли иш ўринларига юбориш, малакали ишчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, мавсумий ишлар учун махсус дастурлар ишлаб чиқиш, шунингдек, виза олиш тизимини соддалаштириш масалалари муҳокама қилинган.
«Бугунги кунда Полшада демографик вазият туфайли ишчи кучига эҳтиёж ортиб бормоқда. Ўзбекистонда эса салоҳиятли, иқтидорли ёшлар кўп. Уларни хорижий тиллар ва замонавий касбларга тайёрлаш тизими яхши йўлга қўйилган», — деган Каминский.
Учрашув якунида икки давлат ҳукуматлари ўртасида миграция соҳасида ҳукуматлараро битим лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша 300 нафар ўзбекистонлик фуқарони автобус ҳайдовчиси сифатида ишга қабул қилиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик