Хоразмда сохта меҳнат стажи қилиб берувчи мутахассис пора билан ушланди

Хоразмда танишлари орқали, сохта меҳнат маълумотномаларини расмийлаштирмоқчи бўлган фуқаро, пуллар билан қўлга тушди. Бу ҳақда Хавфсизлик хизмати хабар берди.

Ҳодиса Гурлан туманидаги «Солиқ сервис» давлат унитар корхонаси бош мутахассиси билан юз беради. Ҳодим ўз мавқеидан фойдаланган ҳолда солиқ идораларидаги танишлари орқали 2 нафар маҳаллий фуқарога сохта меҳнат стажи қилиб беришни ваъда қилади.

Фуқаролар муқаддам ҳеч қаерда ишламаган бўлсалар-да, 2025 йил январь ойидан июнь ойига қадар бўлган даврда уларга иш ҳақи ҳисобланиши ва бу ҳақида маълумотнома расмийлаштирилиши керак бўлади.

Tезкор тадбирда мутахассис ўз хизмати эвазига 12 млн 500 минг сўм олган вақтида ушланди, — дейилади хабарда.

Натижада шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракати олиб борилмоқда.

Ҳодисалар