Президент Гулистондаги портлашда жабрланган фуқаролар ҳолидан хабар олди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Сирдарё вилоятига ташрифи доирасида, овқатланиш шохобчасидаги ёнғинда жабр кўрган фуқаролар ҳолидан хабар олди.

Давлат раҳбари вилоятга ташрифи чоғида, шифохонага келиб, жабр кўрганлар ва уларнинг яқинлари билан суҳбатлашди.
Эслатиб ўтамиз, ёнғин, 2-декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида содир бўлган.
Ҳодиса оқибатида 29 нафар фуқаро турли даражадаги куйиш ва тан жароҳатлари олган. Ўта оғир қабул қилинган беморлардан 3 нафари вафот этган.





