Гулистон шаҳрида овқатланиш шохобчаси портлади: жабрланганлар бор

Гулистон шаҳридаги овқатланиш шохобчасида ёнғин юз берди. Вазият юзасидан, Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси изох берди.

Ёнғин, 2-декабрь куни соат 10:49 да Гулистон шаҳар «Тараққиёт» МФЙ ҳудудида жойлашган овқатланиш шохобчасининг ошхонасида содир бўлган.

Хабарга кўра, тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин қисқа фурсатда тўлиқ бартараф этилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқароларг Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилоят филиалига етказилган.

Вафот этганлар йўқ. Соғлиқни сақлаш бошқармаси беморлар ҳолатини ўз назоратига олган, — деб таъкидланди.

Мазкур ҳодиса юзасидан қўшимча маълумот берилиши билдирилди.

Ўзбекистон