Ўзбекистонда поезд чипталари нархи 1 февралдан яна ошади

«Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамияти 1 февралдан мамлакат ичида айрим поездлар чипталари нархи яна оширилишини маълум қилди.

Нархларнинг ўсиши қуйидагича бўлади:

юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» поезди: эконом-класс чипталари — 20 фоизга, ВИП ва бизнес-класс чипталари — 25 фоизга;

«Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездлари — 30 фоизга.

Шундай қилиб, «Афросиёб» учун чипталар нархи:

Тошкент — Самарқанд:

• Эконом — 294 минг сўм;

• Бизнес — 450 минг сўм;

• ВИП — 619 минг сўм.

Тошкент — Қарши:

• Эконом — 406 минг сўм;

• Бизнес — 634 минг сўм;

• ВИП — 854 минг сўм.

Тошкент — Бухоро:

• Эконом — 484 минг сўм;

• Бизнес — 751 минг сўм;

• ВИП — 994 минг сўм.

Компаниянинг таъкидлашича, нархлар темирйўл инфратузилмаси харажатлари, электр, ёқилғи ва транспорт харажатларини қоплаш, юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш ва йўловчи вагонлари паркини янгилаш, вокзаллар фаолиятини замонавий талабларига мувофиқ олиб бориш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида оширилмоқда.

Янгиликлар