Ўзбекистонда Президент олимпиадаси ташкил этилади
Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Ўзбекистонда Президент олимпиадаси ташкил этилиши маълум қилинди.
Айтилишича, йилда икки марта ҳудудларда олимпия спорт турлари бўйича “Янги Ўзбекистон Олимпия чўққилари” мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилади. Туман ва вилоят совриндорларини ҳокимлар рағбатлантириб боради.
Вилоят босқичи ғолиблари ҳар йили 10—20 декабрь кунлари Олимпия шаҳарчасида ўтказиладиган Президент олимпиадасида иштирок этади. Мусобақа ғолиблари эса уй, автомобиль каби қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Биринчи ва иккинчи ўринни олган спортчилар Республика олимпия ва паралимпия марказига қабул қилинади. Бунда 1-2 курс ўқувчиларига стипендия тўлаш йўлга қўйилади.