Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Озарбойжонга жўнаб кетди

2 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Ташриф давомида Боку шаҳрида Олий давлатлараро кенгашнинг иккинчи мажлиси ҳамда бошқа олий даражадаги тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган. Унда Ўзбекистон ва Озарбойжон ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинади.

Шунингдек, давлат раҳбари Хонкендида бўлиб ўтадиган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади.

Ўзбекистон