Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюради

Президент Шавкат Мирзиёев бугун 26 август куни Самарқандга ташриф буюради. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Маълумотларга кўра, Ўзбекистон раҳбари «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг очилиш маросимида иштирок этади.

Маълумот учун, «Шарқ тароналари» ҳар икки йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган халқаро мусиқа фестивалидир.

Самарқанд