Шавкат Мирзиёев Туркманистоннинг собиқ президенти билан учрашди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида Туркман халқининг миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди. Бу ҳақида президентнинг матбуот хизмати хабар бермоқда.

Давлат раҳбари Гурбангули Бердимуҳамедовни шоир ва мутафаккир Махтумқули Фироғий таваллудининг 300 йиллигига бағишланган халқаро форум юксак даражада ўтказилгани билан табриклади.

Суҳбатда Ўзбекистон-Туркманистон стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, айниқса сиёсий, парламентлараро, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалалари ида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ва халқаро кун тартибидаги долзарб масалаларни ҳам кўриб чиқдилар.

Давлат раҳбари Туркман халқининг миллий етакчисига Махтумқулининг ўзбек тилида нашр этилган танланган асарлари тўпламини совға қилди.

Сиёсат