Андижонда судья катта ёрдамчиси пора билан қўлга тушди
Андижон вилояти, фуқаролик суди ишлари бўйича судлов ҳайъати судьясининг катта ёрдамчиси пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Хусусан, судья ёрдамчиси Андижон шаҳрида яшовчи, аёлнинг номидан Андижон туманлараро ФИБ судига даъво аризаси киритиб, юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига тегишли мол-мулкларнинг бир қисмини унинг фойдасига ҳал қилиш ҳақида қарор чиқартириб бериш эвазига 500 АҚШ доллари талаб қилади.
Судья катта ёрдамчиси ҳозирга қадар сўралган пул маблағидан 200 АҚШ доллари олади.
Андижон шаҳрида ўтказилан тезкор тадбирда, у қолган 300 АҚШ долларига тенг ҳисоблаб, 3 млн 800 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди, — дейилади хабарда.
Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми «в» банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди.