Uzum Market шарҳни бириктиришнинг пуллик опциясини ишга туширмоқда

Uzum Market сотувчилар учун янги пуллик реклама функцияси ишга туширилганини эълон қилди.

Янгиланишлар ҳамкорлар Оферта ва Йўриқномасида қайд этилган ва 2026 йил 5 февралдан кучга киради.

2026 йил 5 февралдан бошлаб Uzum Market платформасида янги функция — «Шарҳнии пуллик бириктириш» имконияти пайдо бўлади. Хизмат сотувчиларга товар ҳақидаги шарҳни танлаш ва уни товар карточкасида ва умумий шарҳлар тасмасида биринчи бўлиб бириктириш имконини беради. Бу харидорларга товарнинг асосий афзалликларини тезроқ кўришга ёрдам беради ва танлов жараёнини осонлаштиради.

Опцияни бошқариш сотувчининг шарҳлар бўлимидаги шахсий кабинети орқали амалга оширилади. Хизмат нархи битта товар учун кунига 1000 сўмни ташкил этади, долзарб шартлар кабинет интерфейсида кўрсатилади. Белгиланган шарҳ тегишли товарга оид барча шарҳ саҳифаларида биринчи бўлиб кўрсатилади.

Ўзгаришлар бўйича қўшимча маълумотни сотувчилар шахсий кабинетида ёки Uzum Market бизнесни қўллаб-қувватлаш чати орқали олишлари мумкин. Янги шарҳларни бириктириш имконияти ҳақида батафсил — ҳавола орқали.

Бундан ташқари, Uzum Market сотувчиларга пул маблағларини ҳисобга олиш ва ўтказиш тартибини тартибга солувчи Офертанинг 7.5-bandi янгиланганлигини маълум қилади. Янги таҳрирга кўра, сотувчига тегишли бўлган пул маблағлари унинг шахсий кабинетидаги шахсий ҳисобварағида ҳисобга олинади.

Товар харидорга топширилган пайтдан бошлаб 10 кун ўтгач, маблағлар, агар уларни ўтказиш солиқ агенти сифатида Uzum Market га юклатилган бўлса, тегишли солиқларни чегириб ташлаган ҳолда ечиб олиш учун очиқ бўлади. Маблағларни ўтказиш сўров расмийлаштирилган кундан бошлаб 1 иш куни ичида амалга оширилади, бунда платформа маблағларни ўтказиш муддатини 14 иш кунигача узайтириш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади.

Барча янгиликлар 2026 йил 5 февралдан кучга киради. Uzum Market ҳамкорларга шартноманинг янги таҳрири бўйича иш бошланишидан олдин янгиланган шартлар билан танишиб чиқишни тавсия этади.

Реклама ҳуқуқлари асосида.

Ўзбекистон