Сурияда қуролли тўқнашувлар оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
Сурия жанубидаги Ас-Сувайда вилоятида бир неча кундан буён давом этаётган қуролли тўқнашувлар натижасида 37 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Syrian Observatory for Human Rights ташкилоти хабар берди.
Ҳалок бўлганларнинг 27 нафари друзлар, 10 нафари эса бадавий қабиласига мансуб экани билдирилди. Шунингдек, 50 га яқин одам турли даражада тан жароҳати олган.
Тўқнашувлар чоғида Дамашқ–Сувайда автомобиль йўлида жойлашган полиция блокпостига ҳужум уюштирилгани ва йўл ёпилгани маълум қилинди.
Вилоят губернатори Мустафо ал-Бакур томонларни вазминликка чақирган. Таъкидланишича, ушбу икки гуруҳ — друзлар ва бадавийлар ўртасидаги зиддият узоқ йиллардан буён давом этиб келади.