Жорий йилги қабулда тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезонлари тасдиқланди
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2025/2026 ўқув йили учун тест синовларидаги фанлар бўйича топшириқлар сони ва баҳолаш мезонларини тасдиқлади.
Матбуот хизмати маълумотига кўра, баҳолаш мезонлари ўтган йилги тартибда ўзгаришсиз қолдирилди.
Мажбурий фанлар (жами 30 та савол):
• Она тили (ўзбек, рус, қорақалпоқ) – 10 та савол;
• Математика – 10 та савол;
• Ўзбекистон тарихи – 10 та савол.
Ҳар бир савол 1,1 баллдан баҳоланади, умумий 33 балл.
Асосий фанлар:
• 1-фан – 30 та савол, ҳар бири 3,1 баллдан, жами 93 балл;
• 2-фан – 30 та савол, ҳар бири 2,1 баллдан, жами 63 балл.
Бунда жами 60 та савол учун жами 156 балл берилади.
Жорий йилги қабулда абитуриентларга умумий 5 та фан бўйича жами 90 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл жами 189 баллни ташкил этади.
Ушбу мезонлар барча бакалавриат йўналишлари учун мос равишда белгиланди. Қабул жараёнига оид қўшимча маълумотлар расмий манбаларда эълон қилинади.