Тошкентда 200 минг сўмлик қалбаки купюралар тайёрлаган шахслар аниқланди
Тошкентда қалбаки 200 минг сўмлик тайёрлаган фуқаролар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари гумонланувчи Э.А.ни номинал қиймати 200 минг сўм (жами 60 миллион сўм) бўлган 300 дона қалбаки банкнотларни 20 миллион сўмга сотмоқчи бўлган вақтида қўлга олди.
Мутахассислар унинг «Монза» автомашинасини кўздан кечириб, яна тўртта қалбаки банкнот, 200 минг сўмлик купюра тасвири туширилган 89 дона А4 қоғоз ва бошқа буюмларни аниқлади.
Шунингдек, Д.Т. ва Ж.З.дан қалбаки пул ишлаб чиқаришда фойдаланилган компьютер ва рангли принтер олиб қўйилди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки банкнотлар, акциз маркалари ёки қимматли қоғозларни тайёрлаш, сотиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.