Қалин қор сабабли Қамчиқ довони вақтинча ёпилди

Қалин қор ёққани сабабли Қамчиқ довони 7 март куни вақтинча ёпилди. Бу ҳақда ЙҲХХ матбуот хизмати хабар берди.

Унга кўра, А-373 халқаро автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисми автомобиллар ҳаракати соат 14:30 дан вақтинча ёпилди. Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилади.

ФВВ матбуот хизматининг билдиришича, айни дақиқаларда вазирлик раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон