Қамчиқ довонида икки киши қор уюми остида қолиб ҳалок бўлди
8 январь куни Қамчиқ довонида қор уюми остида икки киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, саккиз кишидан иборат гуруҳ чанғи учиш учун тоққа чиқишган. Сайёҳлардан бири селфи қилиш учун тақиқланган ҳудудга кирган, бироқ сирпаниб, йиқилиб тушган. Иккинчиси уни қутқармоқчи бўлганида улар — 31 ёшли икки эркак қор остида қолиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.
Ҳодиса Тошкент — Андижон — Ўш автомобиль йўлининг 141-километрида, махсус техника ҳаракатланиши учун мўлжалланган захира ҳудудида содир бўлган.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, ҳолат юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда. Марҳумларнинг ўлими сабабини аниқлаш мақсадида судга оид тиббий экспертизаси тайинланган.