Россияда қаровсиз қолган 2 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди 

Россия Федерациясида ота-она қарамоғисиз қолган 2 нафар бола Ўзбекистонга олиб келинди, деб хабар бермоқда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги.

Унга кўра, бугун Россияда ота-она қаровисиз қолган яна икки нафар вояга етмаган ватандошимиз Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва шаҳридаги Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш маркази ходимлари кўмагида Ўзбекистонга олиб келинди.

Бугунги олиб келинган болаларнинг бири ота-онасининг ишончномаси асосида Россияга кетган. Иккинчиси эса 2023 йилдан бери меҳнат миграциясида, 9-синф ўқувчиси бўлганидаёқ опасининг турмуш ўртоғи билан Москвага бориб, дастлаб фаррош, кейинчалик эса қаҳвахонада идиш-товоқ ювувчи сифатида ишлаб юрган. 

Иккала фуқаро ҳам полиция томонидан ўтказилган рейс давомида Вояга етмаган ҳуқуқбузарларни вақтинча сақлаш марказига юборилган.

Аввалроқ, АҚШдан депортация қилинган ўзбеклар олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон