Ўзбекистонда 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди — ССВ

Мамлакатдаги эмлаш жараёнларида 2 миллион дозадан ортиқ вакцина қўлланилди.

Хабарга кўра, 31 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб 119 120 доза COVID-19’га қарши вакцина қўлланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 32 934 нафарни,
  • 2-босқич эмланганлар 85 899 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 287 нафарни ташкил қилди.

Айни кунгача Ўзбекистонда жами 2 069 518 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан:

  • 1-босқич эмланганлар 1 354 785 нафарни,
  • 2-босқичда эмланганлар 714 239 нафарни,
  • 3-босқич эмланганлар 494 нафарни ташкил қилди.

Шунингдек, 31 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:

  • Фарғона вилояти (14 461 доза),
  • Наманган вилояти (14 107 доза),
  • Тошкент вилояти (13 386 доза),
  • Тошкент шаҳри (11 203 доза),
  • Самарқанд вилояти (10 709 доза),
  • Қашқадарё вилояти (10 687 доза) банд қилган.

Таъкидланишича, жами эмлашлар бўйича юқори кўрсаткичлар:

  • Фарғона вилоятида 268 706 доза,
  • Наманган вилоятида 244 230 доза,
  • Андижон вилоятида 235 031 дозани ташкил қилмоқда.

Янгиликлар