Коронавирус: кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсиб, 4 нафар бемор вафот этди

Ўзбекистонда 30 июль куни 476 нафар кишида касаллик қайд этилиб, 4 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, 30 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 111 153 (+476) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 20 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 20 нафари Андижон вилоятида,
  • 25 нафари Бухоро вилоятида,
  • 41 нафари Жиззах вилоятида,
  • 16 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 7 нафари Навоий вилоятида,
  • 43 нафари Наманган вилоятида,
  • 72 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 18 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 32 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 28 нафари Фарғона вилоятида,
  • 4 нафари Хоразм вилоятида,
  • 49 нафари Тошкент вилоятида,
  • 101 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 3 нафар,
  • Бухоро вилоятида 9 нафар,
  • Жиззах вилоятида 36 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 15 нафар,
  • Наманган вилоятида 10 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 92 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 27 нафар,
  • Фарғона вилоятида 22 нафар,
  • Хоразм вилоятида 11 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 367 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 107696 (+633) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, касалликдан вафот этганлар сони 740 нафарни ташкил қилган ва айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2 717 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар