AKFA Innovations дан инновацион гильотинли тизимлари: қулай дам олиш учун замонавий услубдаги панорамали ойналар

AKFA Innovations террасаларда замонавий ва ўзгача услубли ойналарини ўрнатишни таклиф этади.

Vertiflex гельотин тизимлари очиқ тижорат террасаларга хамда турар жойларга ойналарини  ўрнатиш учун мўлжаллангандир.

Замонавий меъморий ечимлар очиқ муҳитни оптималлаштиришга, уни ажойиб манзарага эга ва тоза ҳавода дам олиш учун шинам ҳудудга айлантириш имкониятини тақдим этади. Vertiflex гельотин тизимлари – панорамали ойналашнинг оммабоп усули бўлиб, у сизга ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам вақтингизни қулай ўтказишингиз учун индивидуал муҳит яратишингизга ёрдам беради.

Ушбу функционал тизим меҳмонхоналар, қаҳвахоналар, ресторанлар, стадионлар ёки хусусий уйлардаги айвонларни ойналашда қўзғалувчи суянчиқ сифатида қўлланилиши мумкин. Эргономик дизайни туфайли гильотиналар ҳар қандай экстерьер билан жуфтликда ўзаро уйғун кўринишни намоён этиши мумкин.

Vertiflex гельотин тизимлари – машҳур AlbertGenau бренди томонидан ишлаб чиқилган. Тизим Туркияда ишлаб чиқарилади, узатма қисми эса Италияда тайёрланади. Бу гильотин тизимларининг янги авлоди бўлиб, барча Европа Стандартларига тўла мувофиқдир.

Гильотинанинг эни 4 метр, баландлиги 4 метрга етиши мумкин, шунингдек 4 та табавада амалга оширилиши ҳам мумкин. Таъкидлаш жоизки, ишлаб чиқарувчи умумий квадратурани 12м дан оширмасликни тавсия қилади.

Тизимни масофадан, пульт ёрдамида бошқариш мумкин. Ромсиз қурилмага эга тавақалар вертикал бўйича очилади ва ёпилади. Тавақалар ёпилганда панорамали ойна девор ҳосил бўлади, тавақалар туширилган чоғда эса очиқ муҳит яратилади. Тавақалар деярли шовқинсиз сурилади, шу билан бирга енгил тозалаш учун ичкаридан осонгина ечилади.

Гильотин тизим шунингдек, SafeGuard махсус қисқич механизми билан жиҳозланган бўлиб, у занжирни ишдан чиқиши билан боғлиқ муаммоларни бартараф этади. Пастки тавақа ташқаридан ечилмайдиган тарзда лойихалаштирилган, шунинг учун тизим бузиб киришдан ишончли ҳимояланган ҳамда қулайлик ва шинамликни таъминлаб беради. Тизим содда ва фойдаланишда ниҳоятда қулай, махсус профил эса бармоқларни қисилиб қолишидан ҳимоялайди.

Бундай функционал автоматлаштирилган тизим пульт ёрдамида атиги битта  босиш орқали ҳаводаги ўзгаришларга тезкор чора кўришга имкон бериб, беқиёс манзарали кўринишдан баҳра олиб, қулай хордиқ чиқаришни таъминлаб беради.

Қўшимча маълумотларни қуйидаги рақам орқали олиш мумкин: (+998) 95−341−00−00.

Манзил: Мирзо Улуғбек тумани, Олтинтепа кўчаси, 171.

Реклама ҳуқуқи асосида

Янгиликлар