Депутат Кушербаев ва бир қатор Маданият вазирлиги вакиллари коронавирусга қарши эмланишди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати ҳамда бир қатор Маданият вакиллари коронавирусга қарши эмланишди. Бу ҳақда депутат ўзининг телеграм каналида маълум қилди.

Маълум бўлишича, Расул Кушербаев Янгийўл шаҳридаги кўп тармоқли марказий поликлиникага бориб, коронавирусга қарши Хитой-Ўзбекистон ҳамкорлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини олган.
Депутатнинг таъкидлашича, ҳаммаси жойида.
Бундан ташқари, аҳолини чекловларсиз, анъанавий турмуш тарзига қайтариш мақсадида, Маданият вазирлиги вакиллари Маҳмуд Номозов, Илҳом Фармонов, Равшан Комилов ҳамда барча тизим ташкилотлари раҳбар-ходимлари ҳам вирусга қарши эмланди.



Аввалроқ, Бош вазир ўринбосари коронавирусга қарши эмланди деб хабар берган эдик.





