Ўзбекистонда 27 июнь куни коронавирус билан касалланганлар сони маълум бўлди

27 июнь куни Ўзбекистонда 469 нафар кишида касаллик қайд этилиб, икки нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати маълум қилди.

Хабарга кўра, 27 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 109 692 (+469) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 13 нафари Андижон вилоятида,
  • 17 нафари Бухоро вилоятида,
  • 35 нафари Жиззах вилоятида,
  • 11 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 4 нафари Навоий вилоятида,
  • 26 нафари Наманган вилоятида,
  • 58 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 13 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 39 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 48 нафари Фарғона вилоятида,
  • 30 нафари Хоразм вилоятида,
  • 39 нафари Тошкент вилоятида,
  • 103 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Жиззах вилоятида 25 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 10 нафар,
  • Навоий вилоятида 10 нафар,
  • Наманган вилоятида 17 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 111 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 36 нафар,
  • Фарғона вилоятида 6 нафар,
  • Тошкент вилоятида 33 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 518 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 105 780 (+774) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 731 нафарни ташкил қилди.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 181 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар