Ўзбекистонда 15 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

15 июнь кундуз куни Ўзбекистонда хаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Фото: uz.sputniknews.ru

Хабарга кўра, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момоқалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 31-36 даража атрофида бўлади.

Таъкидланишича, пойтахтда ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 32-34 даража бўлади.

Шунингдек, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол баъзи жойларда чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 20-25 даража бўлади.

Янгиликлар