Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар сони маълум қилинди

Мамлакатда касалликдан соғайганлар сони 93 минг нафардан ошди, деб хабар бермоқда ССВ матбуот хизмати.

Маълум бўлишича, 19 май ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 97 543 (+263) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 11 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 5 нафари Андижон вилоятида,
  • 8 нафари Бухоро вилоятида,
  • 6 нафари Жиззах вилоятида,
  • 4 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 3 нафари Навоий вилоятида,
  • 6 нафари Наманган вилоятида,
  • 30 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 5 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 1 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 11 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 44 нафари Тошкент вилоятида,
  • 120 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шунингдек, кеча кун давомида:

  • Бухоро вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 3 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 68 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
  • Фарғона вилоятида 9 нафар,
  • Тошкент шаҳрида 140 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 93 071 (+231) нафарга етган ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Таъкидланишича, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 676 нафарни ташкил қилган

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3 796 нафар бемор даволанмоқда.

Янгиликлар