Тез тиббий ёрдамда «Damas» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда
Тез тиббий ёрдам бригадалари 2016 йилда жами 1 648 тани ташкил қилган бўлса, ҳозирги кунда 2 685 тага етган. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 2016 йилда атиги 800 та «тез ёрдам» шохобчалари мавжуд бўлган бўлса, бугунга келиб уларнинг сони 1 666 тага етказилган.
Шунингдек, 2020 йилнинг 4 ойи давомида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам станциясига 150 дона «Форд» русумли реанимацион тиббий аппаратлар билан жиҳозланган тез тиббий ёрдам автомашиналари харид қилинган.
«Ҳозирда республиканинг тез тиббий ёрдам хизматида 435 та реанимобил мавжуд. Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Damas» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда», — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори деди Даврон Туляганов.
Қайд этилишича, ҳозирда тез тиббий ёрдамнинг кечикишлари 10-12 фоиздан 1-2 фоизгача камайди. Чақириқларга етиб бориш вақти ўртача 25-30 дақиқа бўлган бўлса, ҳозир атиги 8-12 дақиқани ташкил қилади.





