Хоразмда «Damas» билан тўқнашган «Lacetti» ёниб кетди — фото
Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармасимаълум қилмоқда.

Фото: yhxbb.uz
Хабарга кўра, 15 май куни соат 17:20ларда Хоразм вилояти Урганч шаҳри Хива-Урганч йўлининг 1-километрида ҳайдовчи Х.Ш. бошқарувидаги «Lacetti» русумли ҳамда ҳайдовчи М.Ф. бошқарувидаги «Damas» русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлган.

Фото: yhxbb.uz
Таъкидланишича, зарб оқибатида «Lacetti» йўлни четидаги бетон тўсиққа урилган ва двигатель қисмида ёнғин юзага келган.
Қайд этилишича, ёнғин бартараф этилган ва транспорт воситаларига зарар етган.

Фото: yhxbb.uz
Мазкур ҳодиса юзасидан Урганч шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фото: yhxbb.uz





