Рио-де-Жанейро карнавалга бир ҳафта қолганда денге тутқаноғи эпидемияси билан тўқнаш келди

Рио-де-Жанейро (Бразилия) ҳукумати денге тутқаноғи эпидемияси ҳақида маълум қилди. Бир ҳафтадан сўнг шаҳарда карнавал бўлиши керак эди, хабар берди ТАСС.

«Бизда январь ойи ҳисобига кўра, 10.000 дан ортиқ касалланиш ҳолати учрамоқда ва биз шаҳар тарихида касалхонага ётқизиш сони бўйича рекорд ўрнатдик, бу йилнинг илк ойи учун 362 нафарни ташкил этади», – маълум қилди шаҳар мэри Эдуардо Паэс.

Яқин кунларда мэрия ўн нафар саёр қабул ва денге тутқаноғи билан касалланган беморларга биринчи ёрдам марказларини жорий этмоқчи.

Қайд этиш лозимки, бу йил Рио-де-Жанейродаги карнавал 10-дан 13-февралга қадар давом этади, бироқ оммавий сайллар аллақачон бошланган.

Янгиликлар