Фарғонада 22 ёшли аёл ўзини Катта Фарғона каналига ташлаб, чўкиб кетди

Фото: Kun.uz
Хабарга кўра, 4 июль куни соат тахминан 16:30 да Тошлоқ тумани Кўлариқ МФЙ Беклар кўчасида яшовчи 1999 йилда туғилган фуқаро Б.М. Катта Фарғона каналининг Тошлоқ тумани Хонақа МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи қисмида чўкиб кетган.
Таъкидланишича, жаҳл устида яшаш хонадонига яқин бўлган Катта Фарғона каналига ўзини ташлаб юборган.
Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан қидирув ишлари олиб борилмоқда.





