Тошкентда аёл ўз жонига қасд қилишга уринди
Бектемир туманида аёл эри билан урушиб қолгани сабабли жонига суиқасд қилмоқчи бўлган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.

Хабарга кўра, 16 май куни тахминан соат 12:00 да Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум аёл юқори вольтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган.
Қайд этилишича, воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келиб, кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинди. Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди. Аёл эри билан урушиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.





