Наманганда фуқаро Норин дарёсида чўкиб кетди
2 нафар фуқаро маҳаллий аҳоли томонидан қутқариб олинган, деб хабар бермоқда Zamon.

Фото: Репост.уз
Хабарга кўра, Наманган вилояти Уйчи туман Ўнхаят маҳалла фуқаролар йиғини Шодёна кўчаси 21 уйда яшовчи 1995 йилда туғилган Р.Р исмли ҳамда яна 2 нафар фуқаролар Уйчи туман Қумтепа МФЙ худудидан оқиб ўтган Норин дарёсида чўкиб кетган.
Таъкидланишича, воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бўлимининг Қутқарув отрядининг сувда қидирув-қутқарув гуруҳи ёрдамга келиб, сувда қидирув-қутқарув ишларини амалга оширган.
Тезкорлик билан олиб борилган сувда қидирув-қутқарув ишлари давомида Р.Р исмли фуқаронинг жасади дарёнинг 2,5 метр чуқурлигидан топилган.
Аввалроқ, Қашқадарёда 17 ёшли футболчи чўкиб кетди деб хабар берган эдик.





