Тошкент туманларининг айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинчa узиб қўйилади
Сергели туманининг айрим ҳудудларида вақтинча газ таъминоти узиб қўйилади. Бу ҳақда Сергели туман ҳокимлиги маълум қилди.

Фото: inosmi.ru
Хабарга кўра, 2 июнь куни «Сергелитумангаз газ таъминоти бўлими» томонидан «Қумариқ» маҳалласидаги Саватчи кўчасидаги ер усти Д-57мм газ қувурини бошқа хавфсиз жойга кўчириш ишларни амалга ошириш режалаштирилган.
Қайд этилишича, 2 июнь соат 11:00 дан 17:00 га қадар «Қумариқ» маҳалласидаги Саватчи кўчасидаги 220 та хонадонларда газ таъминоти вақтинчалик тўхтатилади.





