Марьям Тиллаева ич кийимини «кўрсатгани» тўғрисидаги ҳейтга нисбатан жавоб қайтарди

Қиз бу ҳақда ўз саҳифасида фикр билдирди.

Яқинда ўзбек инста-блогери Марьям Тиллаева Instagram-саҳифасида янги фотосуратлар билан бўлишди. Қизнинг «қайноқ» суратлари фойдаланувчиларнинг эътиборини тортди.

Хусусан, кўплаб изоҳловчилар қизни мухлислар қаршисида ҳарир қизил кўйлакда намоён бўлгани ва ич кийимини кўз-кўз қилгани учун қаттиқ танқид қилишди. Қиз жим турмасдан, музокараларга изоҳ қолдирди.

«Рости, тушунмадим, ич кийимда туширилган фотосуратнинг нимаси ёмон? Ич кийимсиз расмим ҳам ёқмайди, ич кийимли расмим ҳам… Сизга нима ёқади ўзи?», – дея ёзган у.

Бироқ, Марьямнинг сўзлари фойдаланувчиларга ҳеч қандай таъсир қилмади ва улар қизни танқид қилишда давом этишди.

Янгиликлар