Алишер Саъдуллаев ёшлар учун турли тилларга ихтисослашган ёзги оромгоҳ ташкил этилаётганини эълон қилди

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев Телеграм канали орқали турли тиллардан ёшлар учун «Ибрат тиллар оромгоҳи» барча тиллар бўйича босқичма-босқич ташкил этилаётганини эълон қилди.

Маълум қилинишича, оромгоҳнинг илк мавсуми инглиз тилидан бўлиб ўтади. Бунда 16 ёшдан 25 ёшгача бўлган, инглиз тилидан камида Б1 даражага эга йигит-қизлар жорий йилнинг 10 июнь санасига қадар @ibratcamp_bot манзили орқали рўйхатдан ўтишлари ва ариза юборишлари лозим.

Ариза юборилгандан сўнг онлайн шаклда суҳбат бўлиб ўтади. Саралаб олиш талабларига кўра, энг яхши иншо ёзган ва суҳбатдан мувафаққиятли ўтган ёшлар оромгоҳда инглиз тилидан чуқурлаштирилган шаклда малака ошириш имконига эга бўладилар.

Бундан аввалроқ Алишер Саъдуллаев ушбу оромгоҳни ташкил этиш учун ёшларнинг фикрларини билиш мақсадида кенг қамровли сўровнома ўтказган.

Янгиликлар