Президент Шавкат Мирзиёвнинг ҳафталик иш режаси маълум қилинди
Шавкат Мирзиёевнинг 17-18 июнь кунлари Андижон вилоятига сафари режалаштирилмоқда. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 14 июнь куни соғлиқни сақлаш соҳасига оид масалалар ва таклифлар (биринчи навбатда онкология ва гематология йўналишларига оид), ҳамда Тошкет вилоятининг Татаристон билан ҳамкорлиги юзасидан тақдимотлар ўтказилади.
Шунингдек, 15 июнь куни олий таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва жорий йилги қабул жараёнига тайёргарлик бўйича видеоселектор ўтказилиши белгиланган.
Бундан ташқари, 15 июнь куни президент Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумат ва келажак ишлари бўйича вазири Ал-Гергави ва 16 июнь куни эса Татаристон президенти Рустам Минниханов билан учрашади.





