Самарқанддаги каналдан 17 ёшли қизнинг жасади топилиши юзасидан расмий баёнот берилди

11 май куни Пастдарғом тумани «Чандир» маҳалласида яшовчи Р.Х. туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, вояга етмаган 2004 йилда туғилган С.Х. яшаш уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмасдан бедарак йўқолганлигини билдириб, уни топишга амалий ёрдам сўраган.

Фото: sreda.uz

Хабарга кўра, 12 май куни С.Х.нинг мурдаси туманнинг Эски Анҳор каналидан туман прокуратураси томонидан топилган.

Қайд этилишича, суд тиббий экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, марҳуманинг ўлими, сувга чўкишдаги механик асфиксиядан келиб чиққанлиги, С.Х.нинг қизлик пардаси бутунлиги, бузилмаганлиги, қизлик пардасини бузмасдан туриб жинсий алоқа қилишнинг имкони йўқлиги, шунингдек, марҳуманинг жинсий аъзоларида тан жароҳатлари аниқланмаган.

Ҳозирда, ҳолат бўйича Пастдарғом туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда, текширув ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Янгиликлар